АсосийJamiyat

Тошкент вилоятида туризм бўйича фавқулодда ҳолат эълон қилинади

'Тошкент вилоятида туризм бўйича фавқулодда ҳолат эълон қилинади'ning rasmi

Аввал хабар қилганимиздек, айни пайтда Тошкент вилояти ҳокимлигида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бир қатор вазирлар, вилоят масъуллари ва фаоллари иштирокидаги йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Унда давлат раҳбари Тошкент вилоятидаги туризм соҳаси имкониятларидан етарлича фойдаланилмаётганини танқид қилди.

"Дам олиш кунлари Тошкент вилояти йўлларида катта тирбандликлар бўлади. Чунки ҳамма Бўстонлиққа чиқади. Нега Паркентда ҳам шунақа тизим қилмаймиз? Паркент шашлиги ва сомсасини кўпчилик яхши кўради-ку. Кеча барча масъулларга топшириқ бердим, Тошкент вилоятида туризмни ривожлантириш бўйича фавқулодда ҳолат эълон қиламиз. Асосий юк Бўстонлиққа тушяпти, лекин бу ерда ҳам лойиҳалар охирига етказилмаган, ўз ҳолига ташлаб қўйилган.

Шунча имкониятимиз бор, лекин фойдаланмаймиз. Одамларга шароит яратиб берилса, дам олишга чиқишни хоҳлайдиган жуда кўп. Худога шукр, халқимизда пул бор. Лекин уларга етарли шароит йўқ.

Паркент, Ангрен ва Оҳангарон тоғли ҳудудларида замонавий туризм кластерларини ташкил этиш ишларини бошлаш вақти келди", — деди давлат раҳбари.

 

    Бошқа янгиликлар