Садир Жапаров Эрдўғонга Тожикистон Қирғизистонга ҳужумга қандай тайёргарлик кўргани ҳақида гапириб берди, деб ёзмоқда "Спутник Қирғизистон".
Тожикистон томон:
▪️ қўшинларини Қирғизистон чегарасига олдиндан олиб чиқиб кетди;
▪️қуролли кучлар ва оғир техника воситаларидан фойдаланган ҳолда Қирғизистон ҳудудидаги чегара ва фуқаролик объектлари ҳамда аҳоли пунктларига ҳужум уюштирди.
“Тожикистон томон яратган вазият тинч аҳоли ўртасида тузатиб бўлмас талафотларга, ҳарбий хизматчиларнинг йўқотишларига, ҳарбий ва фуқаролик инфратузилмасига жиддий зарар етказилишига олиб келди”, — деди у.
Эрдўғон Жапаровга ҳамдардлик билдириб, жароҳат олганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилади.






