Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистонда 187 610 та енгил автомобиллар ишлаб чиқарилган.
Ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 66 019 тага ошган.
2022 йилнинг январь-август ойларида айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми:
— Автомобиль бензини – 768,8 минг тонна
— Кўмир – 3,4 млн. тонна
— Нефть – 519,4 минг тонна
— Газ конденцати – 864,8 минг тонна
— Енгил автомобиллар – 187 610 дона
— Автобус – 713 дона
— Юк автомобиллари – 2 784 дона
— Автомобиль двигателлари – 145,9 минг дона
Шунингдек, маълумотларга кўра, август ойида атиги 64 дона Tracker автомобили ишлаб чиқарилган.
Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқариш саноатида 2022 йилнинг август ойида ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар сони эса қуйидагича:
— “Damas” - 6 843 дона
— “Cobalt” - 7 757 дона
— “Lacetti-Gentra” - 7 876 дона
— “Nexia T-250” - 1 443 дона
— “Tracker” - 64 дона
— “Spark” - 1 548 дона
Бундан ташқари, бугунги кунда енгил автомобиллар импорти қарийб 5,7 мингтага ошган.
2022 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистон хорижий давлатлардан қиймати 511,6 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 20 765 та енгил автомобиль импорт қилган.






