АсосийJamiyat

"Azerbaijan Airlines" Бокудан Самарқандга парвозларни йўлга қўяди, Тошкентга эса парвозлар сонини оширади

'"Azerbaijan Airlines" Бокудан Самарқандга парвозларни йўлга қўяди, Тошкентга эса парвозлар сонини оширади'ning rasmi

Октябрь ойи бошидан Озарбайжоннинг AZAL миллий авиаташувчиси Ўзбекистоннинг яна бир шаҳри — Самарқандга парвозларни амалга оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда "haqqin.az" хабар қилди.

Маълум қилинишича, Самарқандга парвозлар ҳафтасига икки марта – сешанба ва жума кунлари амалга оширилади.

Шунингдек, Озарбайжон Ҳаво Йўллари Боку-Тошкент-Боку йўналиши бўйича парвозлар частотасини ҳафтасига 5 мартагача оширади.

Ҳозирда икки пойтахт ўртасида мунтазам қатновлар душанба, чоршанба ва шанба кунлари амалга оширилмоқда, тез орада пайшанба ва якшанба кунлари ҳам амалга оширилади.

Авиачипталар савдосининг очилиши яқин кунларда авиакомпаниянинг расмий сайти – www.azal.az да кутилмоқда. AZALнинг ушбу ва бошқа рейслари учун авиачипталарни аккредитациядан ўтган авиаташувчилар агентликларида ҳам харид қилиш мумкин.

Кўрсатилган ташиш шартларига жавоб берадиган ва амалдаги эпидемиологик чекловлар бўйича парвоз қилишга рухсат берилган йўловчилар ушбу рейсларда ташишга қабул қилинади.

    Бошқа янгиликлар