АсосийJamiyat

Ўзбекистонликлар ўтган 8 ойда электромобиллар импортига 46,4 млн. АҚШ доллари сарфлади

'Ўзбекистонликлар ўтган 8 ойда электромобиллар импортига 46,4 млн. АҚШ доллари сарфлади'ning rasmi

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-август ойларида хориждан қиймати 46,4 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 1 499 дона электромобиллар импорт қилган.

 Жорий йилда электромобиллар импорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 1 003 донага ёки 3 баробарга ошган.

 Ўзбекистон жорий йилнинг  январь- август ойларида энг кўп электромобиллар импорт қилинган давлатлар:

— Хитой – 1,3 минг дона

— БАА – 110 дона

— Германия – 34 дона

— Гонконг – 30 дона

— Бошқа давлатлар– 19 дона
​​​​​​

    Бошқа янгиликлар