АсосийJamiyat

Апелляция аризаларини кўриб чиқишда талабгорларнинг 15 фоизи иштирок этди — ДТМ

'Апелляция аризаларини кўриб чиқишда талабгорларнинг 15 фоизи иштирок этди — ДТМ'ning rasmi

Давлат тест марказида 17 сентябрь кунига белгиланган апелляция аризаларини кўриб чиқиш жараёни якунланди. Бу ҳақда ДТМ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, апелляция аризалари 2022 йил 7 сентябрдан бошлаб Апелляция комиссияси томонидан бевосита талабгор иштирокида кўриб чиқилмоқда.

Бундан 7—17 сентябрь кунлари апелляция аризалари кўриб чиқилиши белгиланган 5 980 нафар талабгордан 889 нафари (14,9 фоизи) иштирок этган. Шундан:

  • ОТМларнинг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича — 744 нафар (4 980 нафар абитуриентдан);
  • Хорижий ва нодавлат ОТМлардан ўқишни кўчириш тест синовлари бўйича — 145 нафар (1 000 нафар талабгордан).

    Бошқа янгиликлар