АсосийDunyo

Қирғиз-тожик чегарасидаги отишмада ҳалок бўлган қирғизистонлик аскарлар сони эълон қилинди

'Қирғиз-тожик чегарасидаги отишмада ҳалок бўлган қирғизистонлик аскарлар сони эълон қилинди'ning rasmi

Тожикистон билан чегарадаги тўқнашувларда Қирғизистон томондан 24 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди, деб ёзмоқда “zamon.uz”.

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара хизмати хабарига кўра, Тожикистон фуқаролари провокация учун ўз уйларига ўт қўйган.

“Богдари қишлоғида ўт очишни тўхтатиш вақтида Тожикистон фуқаролари ўз уйларига ўт қўйишни бошлади. Бундай ҳаракатлар қирғиз томонини уларнинг уйларини вайрон қилганликда айблаш учун атайлаб қилинган провокациядир”, — дейилади Чегара хизмати хабарида.

“Спутник” нашрининг ёзишича, “Гулистон” назорат-ўтказиш пунктида Қирғизистон ва Тожикистон чегара хизматлари раҳбарияти учрашиб, ўзаро келишувга эришилган. 

Унга кўра, 17 сентябрь куни соат 09:00 га қадар икки давлат чегара бошқармаларининг ҳудудий бошқармалари раҳбарлари қирғиз-тожик чегарасида провокациялар ва отишмаларнинг олдини олиш бўйича ишларни шахсан ташкил этиши лозим.

    Бошқа янгиликлар