АсосийSiyosat

Украинадаги инқироз дунёни мисли кўрилмаган ҳолатга олиб келди — Нарендра Моди

'Украинадаги инқироз дунёни мисли кўрилмаган ҳолатга олиб келди — Нарендра Моди'ning rasmi

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо Давлат раҳбарлари кенгашининг кенгайтирилган тартибдаги мажлисида Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди нутқ сўзлади. Ўз ўз нутқида Украинадаги инқироз оқибатлари ҳақида сўз юритди. 

“Украинадаги инқироз таъминот занжирларида жиддий узилишларга олиб келди ва бутун дунё мисли кўрилмаган даражада энергия ва озиқ-овқат инқирозига дучор бўлди. ШҲТ минтақамизда ишончли ва хилма-хил таъминот занжирларини ривожлантиришга ҳаракат қилиши керак, бунинг учун мамлакатларимиз ўртасидаги транспорт алоқаларини яхшилаш зарур”, — деди Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди.

Шунингдек, Моди ШҲТнинг стартаплари бўйича ишчи гуруҳ тузишни таклиф қилди. Ҳиндистонда 70 минг стартап мавжуд ва бизнинг тажрибамиз ШҲТ мамлакатлари учун фойдали бўлади”, — деди у.

Шунингдек, у Ўзбекистонда ШҲТ давлатларининг бизнес ҳамкорлиги ҳафталигини ўтказишни таклиф қилди.

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар