АсосийSiyosat

ШҲТ саммитига галстуксиз келган Лукашенко, Путин билан суҳбатда ҳаяжонланиб қолган Бердимуҳаммедов ҳамда қулоқчин тақа олмаган Покистон Бош вазири....(видео)

'ШҲТ саммитига галстуксиз келган Лукашенко, Путин билан суҳбатда ҳаяжонланиб қолган Бердимуҳаммедов ҳамда қулоқчин тақа олмаган Покистон Бош вазири....(видео)'ning rasmi

Бугун Самарқандда ШҲТ саммитига старт берилди. Кечадан бери олий мартабали меҳмонлар кутиб олиниб, давлатлар ўртасида ўзаро музокаралар ўтказилмоқда. Иш қизғин. Меҳмонлар кўп. Учрашув ва тадбирлар сониясигача ҳисобланган. Муҳими барчасини кўнгилдагидек ўтказиш.

Zamon.uz' саммит доирасида камерага муҳрланган ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари билан бўлган қизиқарли воқеаларни жамлади.



Россия етакчиси Қирғизистон президентини музокара аввалида бир неча дақиқа кутиб қолди. Аммо Путин кутаётганини сездирмади. У Садир Жапаров билан ўзбекона кўришди.

Беларусь президенти ўз мамлакатидан Самарқандга спорт кийимида йўл олди. Уни “Умка” лақабли кучуги кузатиб қўйди. Александр Лукашенкони Самарқандда Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди. Улар бир-бирларини бағрига босганча узоқ саломлашишди. 

Самарқандда Путин Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф билан учрашув ўтказди. Мулоқот бошланиш вақтида Шаҳбоз Шариф мулоқот қулоқчинини тақолмади. Путин унга қулоқчинни қандай тақишни кўрсатди. 

Покистон ва Тожикистон вакиллари ўртасида ҳам ўзаро учрашув бўлиб ўтди. Эътиборли жиҳати, улар суҳбат аввалида тожикча гаплашди. 

Путин Эрон президенти Иброҳим Раисий билан учрашувдан аввал Россия бош вазири ўринбосари Александр Новакдан музокаралар борасида қўшимча тафсилотларни сўраб олди. Путин Новакка Саша деб мурожаат қилди.

    Бошқа янгиликлар