АсосийSiyosat

Шавкат Мирзиёев Карл IIIга тахтга ўтириши муносабати билан табрик йўллади

'Шавкат Мирзиёев Карл IIIга тахтга ўтириши муносабати билан табрик йўллади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Қироли Карл Учинчига унинг тахтга ўтириши муносабати билан табрик йўллади. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби хабар берди.

Мактубда Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги ўзаро ишонч ва юксак ҳурмат руҳидаги кенг қамровли шериклик келгусида ҳам изчил ривожланишига ишонч билдирилган.

Давлатимиз раҳбари қиролга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, узоқ умр, оилавий бахт-саодат ҳамда ғоятда шарафли фаолиятида улкан ютуқлар, дўст Бирлашган Қироллик халқига эса тинчлик-осойишталик, давомий равнақ тилаган.

    Бошқа янгиликлар