АсосийJamiyat

Жиззахда "Nexia" катта юк машинаси билан тўқнашиши оқибатида 2 фуқаро воқеа жойида вафот этди

'Жиззахда "Nexia" катта юк машинаси билан тўқнашиши оқибатида 2 фуқаро воқеа жойида вафот этди'ning rasmi

Жиззах вилояти Пахтакор туманида 9 сентябрь куни "Nexia" қарама-қарши йўналишдаги юк машинаси билан тўқнашди.

Маълум бўлишича, ҳодиса соат 06:00 атрофида туман ҳудудидан ўтувчи 4П-35 автомобиль йўлининг 38-километрида содир бўлган. Дўстлик–Жиззах йўналишида ҳаракатланаётган "Nexia" қарама-қарши йўналишдаги ПАЗ-3307 юк машинаси билан тўқнашиб кетган.

Воқеа жойига зудлик билан бошқарма ёнғин-қутқарув отряди етиб бориб, "Nexia" салонида қисилиб қолган ҳайдовчи ва олд ўриндиқда бўлган йўловчи махсус ускуналар ёрдамида чиқарилган.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида "Nexia" ҳайдовчиси ва йўловчиси оғир тан жароҳатлари сабаб ҳодиса жойида вафот этган.

    Бошқа янгиликлар