АсосийJamiyat

Эртага Тошкентнинг айрим туманларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

'Эртага Тошкентнинг айрим туманларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади'ning rasmi

Тошкент шаҳри Олмазор туманининг баъзи ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда "Ҳудудгаз пойтахт" ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Олмазор туманининг баъзи ҳудудларида газ таъминоти вақтинча узилади. Бунга Юнусобод тумани, Ниёзбек йўли 5-тор кўчасида жойлашган газ қувурларини тартибга келтириш ишлари режалаштирилгани сабаб бўлган.

Шу сабабли 12 сентябрь куни соат 10:00 дан 17:00га қадар Ниёзбек йўли 5-тор кўчасидаги 1-2 кўп қаватли уйларда, 10 та ҳовли хонадонларда газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилиши хабар қилинган.

Шунингдек, Олмазор тумани, Қора сарой кõчаси ҳудудида жойлашган ер усти Д-76 ммли паст босимли газ қувурини тартибга келтириш ишлари режалаштирилмоқда. Шу сабабли 12 сентябрь куни соат 10:00 дан 17:30га қадар «Гуруч ариқ» маҳалласидаги 42 та ҳовли хонадонларда ҳамда 1 та кõп қаватли уйда газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилиши айтилган.

    Бошқа янгиликлар