Бугун, 11 сентябрь куни Наманган шаҳрининг Усмон Носир кўчасидаги дўконлардан бирида ёнғин содир бўлди.
Ҳолат юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, соат 13:27 ларда ФВБ навбатчилик қисмига З.М.Бобур боғи ёнидаги фаолият олиб бормаётган кўчма дўконда ёнғин бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган.
Шунга кўра, воқеа жойига 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 13:31 да етиб бориб, 13:35 да олов тўлиқ ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Ҳозирда тергова қадур суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.






