Озарбайжон фуқароси пора бераётган пайтда ушланди. Бу ҳақда ИИВ Транспорт ва туризм обектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти хабар қилди.
Маълум қилинишича, Тошкент шаҳри аэропортларида ХТБ ходимлари томонидан, 6 сентябрт куни Тошкент халқаро аэропорти учиб кетиш залида олиб борилган профилактик чора тадбирлар давомида, “Тошкент-Боку” йўналишида йўловчиларни рўйхатга олиш устунининг олдида, Озарбайжон Республикаси фуқароси, Тошкент шаҳар, Яккасарой туманида яшовчи, 1962 й.т. М.З. Тошкент шаҳри аэропортларида ХТБ ППХ отряди ходими сафдор Р.Якубовнинг бир неча маротаба огоҳлантиришига қарамасдан рўйхатдан ўтаётган йўловчиларнинг тинчини бузиб, улар орқали полиетилен пакетларга 4 блокдан жами 12 блок “ҲЕЕТС” электрон тамаки маҳсулотларини Озарбайжон Республикасига юбориш билан мунтазам равишда шуғулланиб келаётган ва бу ҳаракати билан авиация хавфсизлигининг ички тартибларини бузиб, рўйхатга олиш ишлари билан шуғулланувчи аеропорт ишчи ходимларининг эътирозларига сабаб бўлаётганлиги аниқланган ҳамда 12 блок электрон тамаки маҳсулотлари ҳужжатлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган суриштирув ишлари жараёнида М.З. келгусида ҳар бир “Тошкент-Боку” рейсига электрон тамаки маҳсулотларини жўнатиш учун шароит яратиб бериш, тўсиқларсиз аэропорт ҳудудига кириш, унга нисбатан шу йил 6 сентябрь куни тўпланган ҳужжатлар бўйича чора кўрмаслик ҳамда олиб қўйилган 12 блок тамаки маҳсулотларини қайтариб бериш учун 200 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни пора тариқасида Тошкент шаҳри аэропортларида ХТБ ТЕҚКБ ходимига беришни, кейинчалик ҳар ойда 200 АҚШ доллардан бериб келишини маълум қилган.
Шу йил 7 сентябрь куни ўтказилган тезкор тадбир давомида, М.З. Тошкент шаҳри аэропортларида ХТБ ТЕҚКБ ходимига хизмат хонасида 200 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни пора тариқасида берган вақтида Тошкент Авиация транспорт прокуратураси ва ИИВ ШХББ Транспортда ХТББ ходимлари билан ҳамкорликда ушланган.
Ҳолат юзасидан, M.З.гa нисбатан Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.






