АсосийJamiyat

Талабаларга ижара субсидиясини бериш шартномасиз тарзда амалга оширилиши мумкин — Олий таълим вазири

'Талабаларга ижара субсидиясини бериш шартномасиз тарзда амалга оширилиши мумкин — Олий таълим вазири'ning rasmi

Айни пайтда АОКАда Олий ва ўрта махсус таълим вазири иштирокида матбуот анжумани ўтказилмоқда. Унда вазир талабаларни турар-жой билан таъминлаш масалалари юзасидан ҳисобот бермоқда. Бу ҳақда айни пайтда ушбу тадбирда иштирок этаётган Darakchi.uz' мухбири хабар бермоқда.

Вазирнинг таъкидлашича, талабаларга ижара субсидиясини бериш шартномасиз тарзда берилиши мумкин. 

Қайд этилишича, айни пайтда талабалар учун ижара субсидияси беришнинг шартномасиз варианти устида иш олиб бориляпти.

Тошқуловнинг маълум қилишича, ҳозирда Ўзбекистондаги Олий таълим муассасалари ётоқхонасида 91 минг талабага жой бор. 211 минг нафар талабанинг эса турар-жой учун эҳтиёжи мавжуд.

 

    Бошқа янгиликлар