"uybor.uz платформасида талабалар учун алоҳида бўлим пайдо бўлди. Бунда уйини айнан талабалар учун ижарага қўйишга рози бўлганларнинг эълонлари жойлаштирилади.
Тизим маҳаллалардаги ёшлар етакчилари орқали ишлайди. Яъни маҳаллласидаги ижара уйларни топиш, эгалари билан гаплашиш, талабалардан мурожаатларни қабул қилиш ва ижарага жойлаштириш жараёнида уй эгаси ҳамда талаба ўртасида кўприк бўлиш ёшлар етакчиларининг зиммасида бўлади.
Кеча Алишер Саъдуллаев Олмазор тумани, “Зиё” ва “Университет” маҳаллаларига бориб, тизим ишлашини ўрганиб чиққан, ижарага уй топган талабалар, ижара берувчилар ва маҳаллалардаги ёшлар етакчилари билан гаплашган.
Тизим орқали Тошкент шаҳри бўйича жами 720 нафар талабага уй топишга ёрдам берилди (бу кечаги маълумот)", дея ёзмоқда ҳуқуқшунос-блогер Хушнудбек Худойбердиев ўзининг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифасида.
09.09.2022 06:05
Талабаларга ижара учун уй қидиришда қўшимча имконият яратилди






