Наманганда ИИБ ходимлари ва фуқаролар ўртасидаги келишмовчилик юзасидан расмий маълумот берилди.
Бугун 2022 йил 8 сентябрь куни Наманган шаҳар ҳокимлиги, Солиқ бошқармаси, Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан биргаликда Наманган шаҳрининг Чорсу бозори атрофида “Озод” МФЙ ҳудудида дори воситаларини сотиш ва бошқа турдаги ноқонуний савдо билан шуғулланган. Белгиланмаган жойларга қурилмаларни қуриб олган фуқароларнинг фаолиятини бартараф этиш мақсадида тушунтириш ишлари олиб борилган. Ўтказилган ҳамкорликдаги тадбирлар давомида ҳокимият вакилларининг тушунтириш ишларига қарамасдан икки нафар шахс ходимларнинг қонуний талабларини бажармасдан. уларга қаршилик кўрсатган. Мазкур икки нафар шахс Наманган шаҳар ИИО ФМБга олиб келиниб уларга нисбатан белгиланган тартибда чора кўриш мақсадида ҳужжатлар расмийлаштирилди.
"Ҳолат бўйича батафсил маълумот тақдим этамиз" дейилади хабарда.






