Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев парламентлар аёл раҳбарларининг халқаро саммитида иштирок этиш учун Тошкентда бўлиб турган Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раисининг ўринбосари Галина Кареловани қабул қилди. Бу ҳақда
Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларида кейинги йилларда юксак даражага эришилганини, кўп қиррали ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётганини алоҳида мамнуният билан қайд этди.
Бундан аввал давлатимиз раҳбари Туркманистон миллий кенгаши мажлиси раиси Гулшат Маммедовани, Озарбайжон миллий мажлиси раиси Соҳиба Гафаровани қабул қилди.
Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкентда Парламентлараро иттифоққа аъзо давлатлар парламентлари аёл раҳбарларининг навбатдаги 14-саммити ўз ишини бошлади.






