Ижтимоий тармоқларда Бухородаги олийгоҳ ёки тайёрлов курсларининг бирида ўқитувчи ўқувчини аямай ургани акс этган видео тарқалди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Матбуот котиби ушбу видеодаги ҳолат олий таълим муассасасига тегишли эмаслигини маълум қилди.
"Вазият қўшимча ўрганилмоқда. Агарда ҳолат, ҳақиқатда олийгоҳларнинг бирида содир бўлган бўлса, “педагог”га нисбатан кескин чора кўрилади", - дейди Матбуот котиби.






