АсосийJamiyat

Россияда оғир касалликка чалинган аёл икки фарзанди билан Ўзбекистонга қайтарилди

'Россияда оғир касалликка чалинган аёл икки фарзанди билан Ўзбекистонга қайтарилди'ning rasmi

Россияда қийин аҳволда қолган аёл Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати хабар беромқда. 

Маълум қилинишича, фуқаро К.Н. 2021 йил Россияга вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун боради. 2022 йил оғир касалликка чалинади ва меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолади.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Тула шаҳридаги вакиллиги саъй-ҳаракатлари ва Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан шифохонада жарроҳлик амалиётини ўтказди. Шунингдек, Москва-Термиз йўналишидаги авиарейс орқали икки нафар фарзанди билан Ўзбекистонга қайтарилди.

    Бошқа янгиликлар