Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун 13 август куни Ўзбекистон бўйича ҳаво кам булутли бўлади. Чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Максимал ҳарорат 32-37° атрофида сақланиб туради.
Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Кундуз куни ҳарорат 35-37° ни ташкил этади.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 25-30° бўлади.






