АсосийJamiyat

Ёш болаларни ўқитиш ва тарбиялашга бўлган садоқати туфайли Ўзбекистон бу соҳада "Жаҳон чемпионларидан бири" бўлди - ЮНЕСКО

'Ёш болаларни ўқитиш ва тарбиялашга бўлган садоқати туфайли Ўзбекистон бу соҳада "Жаҳон чемпионларидан бири" бўлди - ЮНЕСКО'ning rasmi

Мактабгача таълим вазирлигида соҳа масъуллари иштирокида 2022 йилнинг I ярим йиллигида амалга оширилган ишлар юзасидан матбуот анжумани ўтказилди.

Матбуот анжуманида II Бутунжаҳон конференцияси ҳақида маълумотлар ҳам эълон қилиниб, қуйидагилар:

-ЮНЕСКО Бош конференциясининг 41-сессиясида қабул қилинган ҳамда 18,25,33 ва 37-сессияларида такомиллаштирилган “ЮНЕСКОнинг учрашувлар туркумлари ва умумий классификацияси тўғрисидаги қонуни”га кўра, ушбу йиғилиш иккинчи туркумга мансублиги;

-йиғилишнинг мақсади аъзо давлатларнинг кичик ёшдаги болалар тарбияси ва таълимига зиёли жамият қуриш ва мунтазам ривожланиш стратегияларининг муҳим қисми сифатида қаровчи янгиланган сиёсий қарашларини такомиллаштириш ва сармояларини оширилиши;

“Кичик ёшдаги болалар тарбияси ва таълими бўйича бутунжаҳон конференцияси”нинг миллий ва маҳаллий тайёрлов жараёнига асосланган ҳолда стратегиялар, шериклик, маблағлар ва бу масалада ўрнак кўрсатаётган ташкилотлар ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олувчи “Кичик ёшдаги болалар тарбияси ва таълими бўйича Тошкент ҳаракатлар дастури”ни қабул қилиш режалаштирилаётганлиги;

У 2030-йилгача барқарор ривожланиш мақсадлари 4.2 га етиш ва БРМнинг кичик ёшдаги болалар билан боғлиқ бошқа мақсадларига эришишга хизмат қилиши;

Хулосаловчи ҳужжат конференциянинг “Кучли пойдевор сари: кичик ёшдаги болаларнинг сифатли тарбияси ва таълими бўйича ривожланишлар ва мавжуд қийинчиликлар” номли маълумотнома ҳисоботига, конференция арафасида ташкил қилинадиган маҳаллий учрашувлар ва кўп сонли маслаҳатлашувлар натижасига асосланиши;

Хулосаловчи ҳужжатнинг якуний варианти тегишли томонлар, хусусан, ЮНЕСКОга аъзо давлатлар ва тараққиёт бўйича асосий ҳамкор агентликлардан иборат лойиҳалаш гуруҳи томонидан тасдиқланиши маълум қилинди.

Шу билан биргаликда, ижрочи кенгаш томонидан қабул қилинган тегишли қарорга мувофиқ, йиғилиш қатнашувчилари аъзо давлатлар ҳамда ҳамкор давлатлар вакилларидан иборат бўлади. Шунингдек, аъзо бўлмаган давлатлар, ЮНЕСКО ўзаро аъзолик келишувларини якунлаган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тизимидаги муассасаларнинг вакиллари, халқаро давлат ва нодавлат ташкилотлари ҳамда бошқа нодавлат ташкилотлари ва тизимлари, жамғармалар, икки томонлама муассасалар ва шу каби институтлар йиғилишга кузатувчи сифатида таклиф қилинади.

Умумий қатнашувчилар сони вакиллар, кузатувчилар ва ЮНЕСКО Котибияти аъзолари ва онлайн қатнашувчилар билан биргаликда 1500 тани ташкил этиши ва онлайн орқали 500 нафар иштирокчилар ҳам кузатиши кутилмоқда.

Ушбу матбуот анжуманида ЮНЕСКО Бош қароргоҳининг Узлуксиз таълим сиёсати ва тизимлари бўлими директори Борхен Чакрун ва ЮНЕСКО Бош қароргоҳининг Эрта ёшдаги болаларни ривожлантириш дастури мутахассиси Рохая Диаваралар иштирок этди.

Юнесконинг сўзларига кўра, Ўзбекистон Жаҳон конференциясини ўтказадиган мамлакат сифатида танланди, сўнгги 12 йил ичида кетма-кет иккинчи ва биринчи бўлиб, эрта ривожланиш соҳасидаги муваффақиятлар, мамлакат раҳбариятининг ёш болаларни ўқитиш ва тарбиялашга бўлган садоқати туфайли Ўзбекистон бу соҳада "Жаҳон чемпионларидан бири" бўлди деб эълон қилинди.

Маълумот учун: 2010 йил 27-29 сентябрь кунлари Москвада ЮНЕСКОнинг Биринчи илк ёшдаги болаларни эрта ривожлантириш ва таълим бўйича Бутунжаҳон  конференцияси бўлиб ўтган, уч кун давомида унинг иштирокчилари бутун дунё бўйлаб болалар ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишнинг долзарб масалаларини муҳокама қилишган.

"Конференциянинг асосий мақсади - барча болаларни, шу жумладан, кам таъминланган қатламлар ва жамиятнинг ижтимоий кам таъминланган тармоқлари учун барча болалар учун ривожланиш ва ўрганиш соҳасида қулай бошланғич имкониятларни яратишга қаратилган эрта болаликни парвариш қилиш ва таълим соҳасидаги сиёсатни ишлаб чиқишдир", дейилди ЮНЕСКО баёнотида.

    Бошқа янгиликлар