Евро–2016 турнири аста-секин ўз поёнига етиб бормоқда. Икки кун аввал Португалия терма жамоаси Уэльс футболчиларини ярим финалда 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, дастлабки финалчига айланган эди.
Иккинчи ярим финалда Франция термаси Германияни 2:0 ҳисобида таслим қилди. Антуан Гризманн дубльга эришди.
Демак, 10 июл санасида Португалия ва Франция Европа чемпионатининг бош соврини учун кураш олиб боради.





