Жорий йилнинг 9 май куни тахминан соат 07.24да Тошкент–Хўжакент йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган электропоезд Салар–Нурҳаёт темир йўл бекатлари оралиғида ноъмалум фуқаро ётганлиги сабабли фавқулодда тўхтаган. Ходимлар уни тезкорлик билан темир йўл изидан олиб, тез ёрдам чақиртирган. Бу ҳақда POSTDA сайти хабар бермоқда.
Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилганида, ушбу фуқаро Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида яшовчи С.М исмли фуқаро эканлиги ва спиртли ичимликни меъёридан ортиқ истеъмол қилиши натижасида маст ҳолатда темир йўл изида ухлаб қолганлиги аниқланган.
Фуқаро маъмурий суди қарорига асосан Тошкент шаҳар ИИББга қарашли реабилитация марказига жойлаштирилган.






