АсосийJamiyat

Афғон-ўзбек чегарасида отишма бўлиб, ҳарбийлар ҳалок бўлгани ҳақида хабар тарқалди

'Афғон-ўзбек чегарасида отишма бўлиб, ҳарбийлар ҳалок бўлгани ҳақида хабар тарқалди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Афғонистон манбаларига таяниб, гўёки 2022 йил 4 майга ўтар кечаси Ўзбекистон-Афғонистон чегарасида отишма содир бўлгани, унинг оқибатида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳолат юзасидан баёнот берди.

Қайд этилишича, тарқатилган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. 

"Чегарада вазият осойишталигича қолмоқда, жанубий сарҳадларни қўриқлаш одатдаги тартибда олиб борилаётир. Афғонистон Муваққат ҳукумати расмий вакили Забиҳулла Мужоҳид ҳам турли интернет нашрларида пайдо бўлган мақолаларни ёлғон ва асоссиз деб атади",-дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар