АсосийDunyo

Болгария президенти кортежи ЙТҲга учради

'Болгария президенти кортежи ЙТҲга учради'ning rasmi

Болгария президенти кортежининг етакчи автомобили Пловдив яқинида автоҳалокатга учради. 

Маълумотга кўра, ҳодиса 3 май, сешанба куни Болгариянинг Пловдив шаҳри яқинида содир бўлган. Бу ҳақда давлат раҳбарининг брифингига таяниб, ОАВ хабар бермоқда.

Таъкидланишича, машина қаршисида келаётган юк автомобилига бориб урилган. Ҳодиса оқибатида президент жамоасининг икки ходими, жумладан, унинг даволовчи шифокори жароҳат олган, уларнинг қўли сингани айтилади. Ҳар икки жабрланувчи касалхонага ётқизилган. 

Маълумотларга кўра, воқеа эрталаб соат 10лар атрофида содир бўлган. Воқеага магистрал йўлда ёмғир ёғиб, йўл торайгани сабаб сифатида келтирилади.

    Бошқа янгиликлар