Грециянинг Родос шаҳрида рапид ва блиц йўналиши бўйича FIDE - 2022 ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати якунланди.
Спортни ривожлантириш вазирлиги хабарига кўра, рапид йўналишида олтин медални қўлга киритган Омонова Умида блиц йўналишида ҳам 9та имкониятдан 8,5 балл тўплаб биринчи ўринни эгаллади.
Шу тариқа, Грецияда Омонова Умида 16 ёшгача бўлган қизлар гуруҳида икки йўналиш, яъни рапид ва блиц бўйича чемпион бўлди.
Блиц йўналиши бўйича Бегмуратов Ҳумоюн 9та имкониятдан 7 балл жамғарган ҳолда иккинчи ўринни эгаллаб, ўзининг “Open12” гуруҳининг ҳар икки йўналиш, яъни рапид ва блиц баҳсларида кумуш медал соҳибига айланди.
Блиц йўналишида яна бир ўзбекистонлик Раҳматуллаев Алмас “Open16” гуруҳида 4 ўринни эгаллади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғоналик гимнастикачи халқаро турнир ғолиби бўлгани ҳақида маълумот берган эдик.






