2022 йил, 3 май куни Москва вилоятининг Мытищи шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг бирида содир бўлган. Ҳодиса юзасидан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси ходимлари тегишли ташкилотлар вакиллари билан тезкор алоқа ўрнатди, дея хабар бермоқда агентлик.
Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин сигарета қолдиғи ўчирилмагани натижасида келиб чиққан.
Қайд этилишича, хонадон эгаси 4 қаватдан сакраб, олган жароҳати натижасида ва яна 2 нафар Ўзбекистон фуқароси лифтда ҳаво етишмаслиги натижасида вафот этган.
"Ҳозирда ушбу ҳолат нозоратга олинган ва вафот этган юртдошларимиз Россия Федерациясида расмий меҳнат фаолиятини амалга ошириб келаётгани сабабли уларнинг жасадларини Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ватанга қайтариш чоралари кўрилмоқда",-дейилади хабарда.






