АсосийJamiyat

Андижонда аёл МИБ ходимини калтаклади (видео)

'Андижонда аёл МИБ ходимини калтаклади (видео)'ning rasmi

Андижон вилояти Олтинкўл туманида аёл хизмат вазифасини бажариш учун борган Мажбурий ижро бюроси ҳодимини калтаклади. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.

Қайд этилишича, "Агробанк"нинг Андижон вилояти Олтинкўл филиали томонидан "Зарин-Савдо" масъулияти чекланган жамиятига 60 миллион сўм кредит маблағи ажратилган. Бироқ кредит тўловлари вақтида амалга оширилмаган. Шундан сўнг, фуқаро томонидан кредит гаровида турган "Damas" автомобилини зўравонлик йўли билан олиб чиқиб кетилган ва машина номаълум жойга яшириб қўйилган.

Бундан ташқари, аёл ҳодимнинг хизмат жойига ҳам бориб, тартибсизлик келтириб чиқарган.

Маълум қилинишича, ҳозирда холат юзасидан туман прокуратураси текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар