АсосийСпорт

АҚШ сиёсатига норозилик сифатида 17 мингга яқин мухлис ЖЧ чипталарини қайтарди

АҚШ, Мексика ва Канадада ўтказиладиган 2026 йилги Жаҳон чемпионати учун олинган чипталар оммавий равишда қайтарилмоқда.

'АҚШ сиёсатига норозилик сифатида 17 мингга яқин мухлис ЖЧ чипталарини қайтарди'ning rasmi

АҚШ, Мексика ва Канадада бўлиб ўтадиган 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати учун чипта сотиб олган қарийб 17 минг нафар мухлис уларни қайтариб беришга қарор қилди. Бу ҳақда “Roya News” нашри хабар берди.

Манбага кўра, мазкур ҳолат АҚШнинг Венесуэлага нисбатан олиб бораётган сиёсатига қарши норозилик сифатида баҳоланмоқда. Шунингдек, турнирни бойкот қилишга чақириқлар кучайгани ФИФАни фавқулодда йиғилиш ўтказишга мажбур қилган.

Маълум қилинишича, йиғилишда хавфсизлик масалалари, сиёсий хавотирлар ва мухлислар бойкоти билан боғлиқ муаммолар муҳокама қилиниши режалаштирилган. Айни пайтда иккиламчи бозорда Жаҳон чемпионати ўйинлари учун чипталар нархи пасайиб бораётгани қайд этилмоқда.

    Бошқа янгиликлар