АсосийJamiyat

"Ичан қалъа" музейидаги экспонатларнинг бир қисми сохталиги аниқланди

'"Ичан қалъа" музейидаги экспонатларнинг бир қисми сохталиги аниқланди'ning rasmi

Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси ҳамда Маданий мерос агентлиги "Ичан-Қалъа" давлат музей-қўриқхонасида ўрганиш натижасида айрим ашёларнинг тавсифларига ўзгартиришлар киритилганлиги юзасидан асословчи ҳужжатлар мавжуд эмас, деб топилган.

Ўрганиш давомида ноёб ашёлар рўйхатига киритилган ашёлар хатловдан ўтказилди.  Унга кўра, жами 101 Та музей ашёлари кирим китоби тавсифномаларига ўлчами, материали, ишланиш услуби ва яратилган даври бўйича мос келмаслиги аниқланган.

Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси томонидан ўрганиш якунлари бўйича тегишли хат-ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилган.

    Бошқа янгиликлар