Шу йилнинг 18-23 апрель кунлари юртимизда иккинчи китобхонлик ҳафталиги бўлиб ўтаётганидан хабарингиз бор.
21 апрель куни пойтахтимизнинг. Magic city паркида турли нашриётлар томонидан ташкил этилган меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Даракчи.уз мухбири хабар берди.
Нашриётларга лицензия бериш тартиби бекор қилиниб ноширликни бошлаганлик ҳақида хабардор қилиш тизимига ўтилгандан бери нашриётлар сони юздан ошди. Бу эса ноширларга бўлган эҳтиёж сезиларли даражада эканини кўрсатиб қўйди.
Ташкил этилган меҳнат ярмаркасида 30 га яқин нашриётлар қирқдан зиёд бўш иш ўринларини таклиф этди. Ярмаркага ташриф буюрганларнинг асосий қисми олий ўқув юртлари талабалари эканини ҳисобга олсак, шунча талаба учун иш топиш имкони яратилди.






