АсосийJamiyat

Ёмғир, шамол, момақалдироқ... "Ўзгидромет" бугун кузатилиши кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

'Ёмғир, шамол, момақалдироқ...   "Ўзгидромет" бугун кузатилиши кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди'ning rasmi

Ўзбекистон гидрометеорология хизмати маълумотига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ҳаво ўзгариб туради, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қолган ҳудудларда шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши,  жойларда чанг тўзон кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 25-30° атрофида, ёмғир пайтида 20-25° бўлади.

Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 27-29° бўлади.

Тоғли ҳудудларда айрим жойларда ёмғир ёғади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши, жойларда чанг тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат 17-22° бўлади.

    Бошқа янгиликлар