Халқ орасида Эшонбобо номи билан машҳур Насриддин ҳожи домла Атоев вафот этди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита хабар қилди.
"Кўп йиллар диний-маърифий соҳада хизмат қилиб келган Навоий вилояти собиқ Бош имом-хатиби ҳамда Нурота туманидаги "Чилустун" жоме масжиди имом-хатиби бўлган Насриддин ҳожи домла Атоевнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этамиз", - дейилади қўмита хабарида.






