АсосийDunyo

“Арқадағ” Туркий давлатлар ташкилотининг Оқсоқоллар кенгашига киритилди

'“Арқадағ” Туркий давлатлар ташкилотининг Оқсоқоллар кенгашига киритилди'ning rasmi

Туркманистон собиқ президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов Туркий давлатлар ташкилоти Оқсоқоллар кенгаши аъзоси этиб сайланди. Бу ҳақда ташкилот котибияти хабар берди, дея ёзмоқда "Замон" нашри


“Котибият Гурбангули Бердимуҳаммедовнинг Оқсоқоллар кенгаши аъзолиги билан фахрланади ва унинг донолиги, билими ва тажрибаси кенгаш салоҳини бойитишига ҳамда ташкилот мавқеини оширишда муҳим роль ўйнашига ишонади”, – дейилади котибият баёнотида. 


Шунингдек, Бердимуҳаммедовнинг Кенгаш фаолиятидаги иштироки Ашхободнинг турк дунёси билан сиёсий, иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорлигини чуқурлаштиришига умид билдирилган. 


Туркманистон 2021 йилда Истанбулдаги Туркий давлатлар ташкилотининг 8 саммити якунига кўра ушбу тузилмада кузатувчи мақомга эга бўлди. 


Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркманистон ҳукумати истеъфога чиқарилгани тўғрисида хабар берилганди.

    Бошқа янгиликлар