АсосийDunyo

БМТ келаси ойдан Сурияга озиқ-овқат ёрдамини камайтирмоқчи

'БМТ келаси ойдан Сурияга озиқ-овқат ёрдамини камайтирмоқчи'ning rasmi

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти келгуси ойдан бошлаб Сурия шимоли-ғарбий қисмига ҳаётни сақлаб қолувчи озиқ-овқат ёрдамини камайтирмоқчи. Бу ҳақда aljazeera хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, ташкилот кўплаб оилаларни оч қолишидан ҳавотирга тушмоқда. 

Бунга Украинадаги уруш ва Суриядаги иқтисодий инқироз туфайли кучайган молиялаштириш чекловлари ва озиқ-овқат нархининг кескин кўтарилиши туфайли ойлик фавқулодда озиқ-овқат саватидаги маҳсулотларни камайтиришга мажбур бўлди.

Маълум қилинишича, Сурия аҳолиси сабзавот, буғдой, тузлар ва шакар моддалари миқдорини, озуқа моддаларидан етарли миқдорда олиши мумкин. Аммо бир хил миқдорда буғдой ва ёғ ҳамда булғорлар миқдори қисқартирилади.

Украинада уруш бошланганидан бери Сурияда ўсимлик ёғи нархи 39 фоизга, буғдой уни эса 10 фоизга ошган.

    Бошқа янгиликлар