АсосийSport

Шомуродов: "Рома"нинг бир қисми эканимдан жуда ҳам хурсандман"

'Шомуродов: "Рома"нинг бир қисми эканимдан жуда ҳам хурсандман"'ning rasmi

Ўзбекистон миллий жамоаси сардори, «Рома» клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов «Instagram»даги саҳифасида миллий жамоа йиғинида берган интервьюси юзасидан тушунтириш бериб ўтди. Бу ҳақда Tribuna хабар бермоқда. 

«Ҳаммага салом. Мен ҳақимда чиққан сўнгги янгиликларни ўқидим, интервьюларимдан бири нотўғри таржима қилинган кўринади. Шуни маълум қилишни истардимки, мен ушбу интервьюда жамоадан кетишни исташимни айтмаганман, кўпроқ учрашувларда майдонга тушишни исташим ҳақида гапирганман. Ҳеч қачон «Рома»дан кетишни исташим ҳақида гапирмаганман. 

Мен ушбу клубнинг бир қисми эканимдан жуда ҳам хурсандман. Ҳар куни машғулотларда меҳнат қилиб, жамоадошларим ва мистерга (Моуриньо назарда тутиляпти) ёрдам беришни истайман», — деб ёзиб қолдирган 26 ёшли ҳужумчи. 

    Бошқа янгиликлар