Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида она ва унинг қизи ўз яшаш уйида ўлдириб кетилганига оид хабарлар таркалди. Бош прокуратура Матбуот хизмати мазкур қотиллик юзасидан "darakchi.uz"га маълумот тақдим этди.
Аникланишича, жорий йилнинг 10 март куни туманнинг “Эсабой” маҳалласида истиқомат қилувчи 58 ёшли Н. А. (аёл) ва унинг 21 яшар қизи В.Д.нинг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.
Ҳозирда, жиноятни фош этиш учун тезкор-тергов гуруҳи тузилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






