Қирғизистон бош мураббийи Александр Крестинин «Navruz Cup» яримфиналидан ўрин олган Ўзбекистон (1:3) билан ўйиндан кейин ўз фикрларини билдирди. Бу ҳақда Tribuna хабар бермоқда.
"Ўзбекистонни ғалаба билан табриклайман. Қизиқарли ўйин бўлди. Икки хил тайм кўрдик.
Албатта, рақибни ўргангандик. Биринчи бўлимда яхши ўйнадик, аммо иккинчи бўлимда футболчиларнинг кучлари етмади.
Тожикистон билан баҳс? Яхши рақиб. Улар билан ёзда Осиё Кубоги саралашида ўйнашимизни инобатга олиб, ўйинимизни яширмоқчи эмасман. Чунки июнь ойида айнан кимлар майдонга тушиши номаълум. Футболчиларнинг ҳолати бошқача бўлиши мумкин. Рақиб Тожикистон бўлгани билан икки баҳс орасида 2 ойдан ортиқ вақт бор.
Уганданинг ўйинини кўрмадим. Шу сабаб финалдаги имкониятлар ҳақида нимадир дея олмайман. Финалда чиқдими, демак, муносиб".






