АсосийJamiyat

Самарқандда Nexia 3 ва Nexia-2 автомобиллари тўқнашди. Натижада Nexia 2 ёниб кетди

'Самарқандда Nexia 3 ва Nexia-2 автомобиллари тўқнашди. Натижада Nexia 2 ёниб кетди'ning rasmi

Бугун, 25 март куни соат 14:42 да Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани Пахтакор МФЙ "Самарқанд-Каттақўрғон" автомобил йўлида ҳаракатланиб кетаётган фуқаро А.Х. бошқарувида бўлган Nexia-2 ва шу йўналишда ҳаракатланиб кетаётган фуқаро Й.Ф. бошқарувида бўлган Nexia-3 автомобиллари ўртасида йўл таранспорт ҳодисаси содир бўлган.

Натижада Nexia-2 автомобилида қисқа туташув сабаб ёнғин содир бўлган. Воқеа жойига ЙОҚЕ соат 14:57 да етиб бориб, ёнғин соат 15:20 да ўчирилган.  

Ҳодиса оқибатида жароҳат олганлар йўқ.

Ҳозирда терговга қадар текшириш ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар