АсосийDunyo

"Катта еттилик" озиқ-овқат танқислигини бартараф этмоқчи  

'"Катта еттилик" озиқ-овқат танқислигини бартараф этмоқчи   'ning rasmi

G7 етакчилари глобал озиқ-овқат инқирозининг олдини олишга ваъда беришди.

G7 давлатлари етакчилари қўшма баёнотда бутун дунё бўйлаб озиқ-овқат таъминоти бўйича юзага келиши мумкин бўлган инқирозга қарши курашишга, шунингдек, заиф мамлакатлар ва Украинага озиқ-овқат масаласида ёрдам бериш ва уни етказишдаги узилишларни бартараф этишга ваъда беришди, дея ёзмоқда Zamon.uz' нашри.

"Биз вазиятни диққат билан кузатиб бориш, юзага келаётган глобал озиқ-овқат хавфсизлиги инқирозининг олдини олиш, унга жавоб бериш учун зарур бўлган ҳамма нарсани қилишга тайёрмиз. Биз озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун барча воситалар ва молиялаштириш механизмларидан изчил фойдаланамиз", — дейилади хабарда.

21 март куни Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ив Ле Дриан бозорда Украина ва Россия донларининг улушини ҳисобга олган ҳолда Европада озиқ-овқат инқирози таҳдиди ҳақида гапирган эди.

    Бошқа янгиликлар