Бу ҳақда Зеленскийнинг Япония парламентига виртуал тарзда мурожаатидан сўнг маълум қилинди.
Украина президенти Володимир Зеленский Япония парламентига виртуал мурожаатида қонунчиларни Россияга қарши санкцияларни давом эттиришга чақирди.
Хорижий нашрларга таяниб Zamon.uz' буни ёзмоқда.
Қайд этилишича, Зеленскийнинг нутқи юзлаб депутатлар, жумладан, Бош вазир Фумио Кисида билан гавжум бўлган парламент залида жонли эфирда намойиш этилган.
Зеленский Японияни Россияга санкция қўйган биринчи Осиё давлати бўлганини олқишлаган ва Токиодан янада узоқроққа боришни сўраган. Унинг сўзларига кўра, Россия билан савдо-сотиқни тақиқлаш ва хорижий компаниялар ўз сармояларининг Россияга кириб келишига йўл қўймаслик керак.
Шунингдек, Киев раҳбари Россиянинг ядровий ва кимёвий қуроллардан фойдаланиш эҳтимоли ҳақида ҳам хавотирда эканини маълум қилган.
Япония томон Украинани қўллаб-қувватлашини билдириб, украиналик қочқинларни қабул қилишга ваъда бергани айтилади.






