АсосийDunyo

Жанубий Корея нашри Ўзбекистонда ўтказилиши кутилаётган йирик форум ҳақида мақола чоп этди

'Жанубий Корея нашри Ўзбекистонда ўтказилиши кутилаётган йирик форум ҳақида мақола чоп этди'ning rasmi

Бугун Тошкент халқаро инвестиция форумининг ялпи сессиясида президент Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлайди.

Ушбу тадбир ҳақида Жанубий Кореянинг етакчи оммавий ахборот воситаларидан бири бўлган "The Korea Herald" нашри ҳам мақола чоп этди.

Бугун бошланиб, 26 мартга қадар ўтказилиши кутилаётган мазкур форум Корея ОАВ нигоҳида шундай тавсифланган:

"Халқаро анжуман давомида Ўзбекистоннинг инвестициявий, савдо, саноат, транспорт ва транзит салоҳияти очиб берилади, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш бўйича навбатдаги тадбирлар ҳақида сўз боради. Ҳукуматнинг мамлакатни стратегик ривожлантириш, хусусий секторни рағбатлантириш, халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш ва бошқа йўналишларидаги устувор вазифалари белгиланади".

    Бошқа янгиликлар