Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан ДХХнинг Тойлоқ тумани бўлинмаси билан тезкор тадбир ўтказилди.
Унда фуқаро А.Я. “А.Ё.” фермер хўжалигига узоқ муддатга ижара шартномаси асосида ажратилган 4,9 гектар ер майдонини 9 нафар фуқарога уй-жой қуриш учун жами 49 800 АҚШ долларига сотиб, ушбу пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






