АсосийDunyo

Путин Россия газни фақат рублда сотишини эълон қилди

'Путин Россия газни фақат рублда сотишини эълон қилди'ning rasmi

Россия дўст бўлмаган мамлакатларга газ етказиб берганлик учун рублда ҳисоб-китоб қилади. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин маълум қилди.

"Мен қисқа вақт ичида тўловларни ўтказиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширишга қарор қилдим. Табиий газ учун дўстона бўлмаган мамалакатларга, етказиб бериладиган газ учун тўловларни рублга ўтказамиз. Яъни ҳисоб-китобларда ўзини оқламаган барча валюталардан фойдаланишдан воз кечамиз", - деди Путин.

Путин Россия газ етказиб беришни аввалроқ тузилган шартномаларда белгиланган ҳажмларга мувофиқ давом эттиришини тасдиқлади.

    Бошқа янгиликлар