Республика вилоят марказларида айни дам энг паст ҳарорат Тошкент шаҳрида кузатилмоқда. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.
Хабарда айтилишича, ҳатто, Нукусда ҳам ҳарорат пойтахтдагига нисбатан юқори. Термизда эса ҳарорат +15 даража илиқ.
Вилоят марказий шаҳарларидан Қарши, Самарқанд, Жиззах, Гулистон ва Фарғона водий вилояти марказий шаҳарларида ёмғир ёғмоқда, ҳаво ноль даражадан юқори.
Тошкентда эса ҳарорат нол даража атрофида, қор ёғмоқда.️
Юқоридаги вазиятдан ҳам маълумки, яқин орада респубдикада ҳаво ҳарорати кескин совиб кетувчи ҳолатлар кутилмайди






