АсосийJamiyat

Қашқадарёда «чупакабра»ни аҳоли таёқ билан уриб ўлдиргани айтилмоқда

'Қашқадарёда «чупакабра»ни аҳоли таёқ билан уриб ўлдиргани айтилмоқда'ning rasmi

Қашқадарё вилояти Қамаши туманида 19 март куни аҳоли «чупакабра»ни таёқ билан уриб ўлдиргани ҳақида хабар тарқалди. Бу ҳолат юзасидан «Ekologuz» Telegram канали қўшимча маълумот берди.

Хабарга кўра, «Қамаши тумани Тўқбой қишлоғида чупакабра ҳайвонни таёқ билан уриб ўлдирдик», деб номланган видеотасвир ижтимоий тармоқларда тарқалган. Ҳолат Қамаши тумани Ички ишлар бошқармаси ва Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси МФЙ фаоллари иштирокида ўрганилган.

Ўрганиш давомида 19 март куни Қамаши тумани Одоқжонбуз МФЙ ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги ер майдони суғориш ариғи қирғоқ қисмида 1 бош тулки боласининг жонсиз танаси ётгани аниқланган. Ҳолат жойида юрган 1 нафар шахсга видеотасвир кўрсатилиб, воқеа хақида сўралганда тулки боласини қўй- қўзиларни ҳуркитиб чиққан вақтида итлар тишлаб ўлдирганини билдирган.

Шунингдек, тулки боласининг жуни қўтир касаллиги сабабли тўкилиб кетгани, ўлик танасини атрофдаги фуқаролар «Чупакабра ҳайвонни ўлдирдик» деб видеотасвирга олиб, ижтимоий тармоққа тарқатганини айтган.

    Бошқа янгиликлар