Европа Иттифоқи нефтни қайта ишлаш заводлари тўлиқ Россия нефт таъминотига қарам бўлиб, қисқа муддатда ундан воз кечолмайди.
Бу ҳақда Нидерландия бош вазири Марк Рютте Вилнюсда Литва президенти Гитанас Науседа билан учрашуви якунида айтиб ўтди.
“Шарқий ва ғарбий Европадаги жуда кўп нефтни қайта ишлаш заводлари ҳамон Россия нефтига тўлиқ қарам, газ эса бундан ҳам баттар.
Биз бу қарамликни камайтиришимиз керак. Аммо эртага ёки келаси ҳафта буни қила олмаймиз. Бу қисқа муддатда ҳал қилинадиган масала эмас", — дея унинг сўзларини келтиради Reuters'га таяниб Zamon.uz' нашри






