АсосийJamiyat

Тошкент ва Хоразмда юпун ҳолдаги ўқувчи қизлар совуқда рақс туширилди

'Тошкент ва Хоразмда юпун ҳолдаги ўқувчи қизлар совуқда рақс туширилди'ning rasmi

Ушбу ҳолат Тошкент ва Хоразмда бўлгани айтилмоқда.

Бирламчи маълумотларга қараганда, Хоразм вилояти Шовот тумани ҳокимлиги туманда ўтказилаётган сумалак сайлидан тасвирларни эълон қилди.  

Фотосуратларда ҳавода атлас кўйлак кийган кичкина қизлар қалтираб рақс тушиш учун тайёрланаётгани акс этган.

Орадан бироз вақт ўтиб, худди шундай фотолавҳалар Тошкент шаҳри Қибрай туманида ҳам ўтказилган “Ассалом, Наврўз!” тадбирида ўқувчи қизлар юпун кийимда рақсга тушаётгани акс этган сурат тарқалди.

Суратда қалин кийимдаги одамлар совуқда қалтираб рақсга тушаётган қизларни томоша қилиб турганини кўриш мумкин.

Мазкур ҳолат юзасидан изоҳ берган Халқ таълими вазирлиги Матбуот котибига кўра, вазирлик томонидан аввал ҳам бир неча бор турли маънавий-маърифий тадбирларни об-ҳаво шароитидан келиб чиққан ҳолда ўтказиш, болалар билан суратлардаги каби ҳолатлар юзага келишига йўл қўймаслик ҳақида огоҳлантириш берилган ва бундай ҳолатларга йўл қўйган масъул шахсларга чоралар ҳам қўлланилган.

“Шунга қарамай ҳали ҳамон жойларда бундай нохуш ҳолатлар афсуски давом этмоқда. Айни дамда фотосуратлардаги ҳолатлар қайси мактаб томонидан йўл қўйилгани ўрганилмоқда”, — дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар