АсосийJamiyat

Сирдарёда бедарак йўқолган 25 ёшли қизни топишда ёрдам сўралмоқда

'Сирдарёда бедарак йўқолган 25 ёшли қизни топишда ёрдам сўралмоқда'ning rasmi

Гулистон шаҳар, Обод юрт маҳалласида яшовчи 27.07.1996 йилда туғилган, Арсланова Юлдузхон Маратовна 2021 йилнинг 31 декабрь куни соат 10:00лар атрофида уйдан чиқиндиларни ташлаш мақсадида кўчага чиқиб, қайтиб келмасдан бедарак йўқолган. Бу ҳақда вилоят ИИВ  маълум қилди

Алоҳида белгилари: бўйи тахминан 160-165 см, кўзлари катта-катта, қора рангда, ўртача гавдали, озғиндан келган, юзи узунчоқ, сочи қора рангда елкасига етади, ташқи кўринишида нуқсонлари йўқ.  

Эгнидаги кийимлари: кулранг пальто, пушти жемфер, ҳаворангли спорт шими, оёғида қора рангли аёллар шиппаги бўлган. 

Арсланова Юлдузхон Маратовнани кўрганлар ёки у ҳақида маълумотга эга бўлганлар +998972450577, +998911354555, +998673435111, 102 рақамларига қўнғироқ қилишлари сўралади.

    Бошқа янгиликлар